Боксчиларимиз халқаро мусобақаларга ҳозирлик кўришмоқда
6 январь куни бошланган йиғинда мураббийлар штаби 30 нафар боксчини синовдан ўтказмоқда. Терма жамоа таркибида Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон чемпионати ва нуфузли халқаро мусобақалар совриндорлари Ҳасанбой Дўсматов, Иқболжон Холдоров, Жасурбек Латипов, Бектемир Мелиқўзиев, Бобоусмон Батуров, Абдулҳай Шораҳматов, Миразизбек Мирзаҳалилов, Абдумалик Халаков, Жаҳонгир Раҳмонов, Тимур Мержанов ва бошқа боксчиларимиз ҳам бор. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.
Ўзбекистон бокс федерацияси берган маълумотга кўра, чарм қўлқоп усталаримиз Чехия, Қирғизистон ва Ҳиндистондаги турнирларда иштирок этадилар.
Фикрлар