Бонуччининг агенти ПСЖ вакиллари билан алоқага чиқди
ПСЖ клуби "Милан" ҳимоячиси Леонардо Бонуччининг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади.
Football Italia тарқатган хабарга кўра 31 ёшли футболчининг агенти парижликлар вакиллари билан алоқага чиққан. Бироқ, маълумотларга қараганда футболчининг ўзи “россонерилар” сафидан кетмоқчи эмас.
Эслатиб ўтиш лозимки, дастлаб Бонуччига "Манчестер Сити", "Челси" ҳамда "Манчестер Юнайтед" каби жамоалар ҳам жиддий қизиқиш билдиришаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар