"Боруссия" Мюнхенгладбах етакчиларидан бири узоқ муддатга сафдан чиқди

Мюнхенгладбахнинг “Борусси” клуби ҳимоячиси Маттиас Гинтер кеча Бундеслиганинг “Ганновер”га (4:1) қарши кечган баҳсида жиддий жароҳат олди.

Bild нашри тарқатган хабарга кўра 24 ёшли германиялик футболчи учрашувнинг биринчи бўлимида рақиб ярим ҳимоячиси билан жиддий тўқнашувга учраган ва майдонни шифокорлар ёрдамида тарк этган эди. Ушбу ҳолатда футболчининг жағ суяги сингани айтилмоқда. Энди Гинтер эртага жарроҳлик амалиётини ўтказади.

Унинг қачон сафга қайтиши аниқ эълон қилинмаяпти. Аммо, айрим хабарларга қараганда Гинтер 2018 йилда бошқа майдонга туша олмайди. У мавсумнинг иккинчи ярмидан бошлаб жамоасига ёрдам бериши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!