"Боруссия" ҳужумчиси фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин
Мюнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби форварди Алассан Плеани фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин.
L’Équipe нашри тарқатган хабарга кўра "Далянь Ифан" 25 ёшли франциялик футболчи учун 40 миллион евро таклиф қилган. Аммо, хитойликлар ушбу маблағни 50 млн еврога оширишга ҳам тайёр. Қолаверса улар Плеанинг ўзига ҳам яхшигина молиявий таклиф билдиришмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Плеа “Боруссия” сафига 2018 йилнинг ёзида “Ницца”дан 23 млн еврога кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум 20та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 13та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар