Британиялик пойгачи
Ads

Францияда "Тур де Франс" кўпкунлик велопойгаси ўз якунига етди. Сўнгги босқичдан олдин якуний рўйхатни бошқариб бораётган британиялик Герейент Томас сўнгги босқичдан кейин ҳам етакчиликни сақлаб қола олди ва мусобақанинг 2018 йилги ғолибига айланди.

Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, дунё тарихида бунгача 4 спортчи худди Герейент каби ҳам Олимпия ўйинлари, ҳам жаҳон чемпионатидаги ғалабадан кейин "Тур де Франс"да зафар қучган. Томас Пекин ва Лондон Олимпиадаларида велотрек  йўналишида, қолаверса, бир неча бор дунё биринчилигида ғолиб бўлган. Шунингдек, велошоссе бўйича ЖЧнинг бронза медали соҳиби ҳамдир.  Мусобақанинг якуний натижасида кучли 10 лик қуйидагича кўриниш олди: 

1. Герейнт Томас (Буюк Британия, Sky) – 87.17,13
2. Том Дюмолен (Голландия, Sunweb) – 1,51
3. Кристофер Фрум (Буюк Британия, Sky) – 2,24
4. Примож Роглич (Словения, LottoNL-Jumbo) – 3,22
5. Стивен Крейсвик (Голландия, LottoNL-Jumbo) – 6,08
6. Ромен Барде (Франция, AG2R) – 6,57
7. Микель Ланда (Испания, Movistar) – 7,37
8. Дэниэл Мартин (Ирландия, UAE-Team Emirates) – 9,05
9. Ильнур Закарин (Россия, Katusha–Alpecin) – 12,37
10. Найро Кинтана (Колумбия, Movistar) – 14,18 . . .