
Буффон ўзга сайёралик, Кьеллини горилла эканлиги айтилди
Лондоннинг “Челси” хамда Испания терма жамоаси ҳужумчиси Альваро Мората бугун ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида Итаталия терма жамоасига қарши баҳс олдидан “Ювентус”даги собиқ жамоадоши ва “мовий гвардия” дарвозабони Жанлудижи Буффон ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“У ўзга сайёралик. Менинг фикримча, Буффон ва Касильяслар тарихдаги энг яхши дарвозабонлардир. Уларда куч қолмаган тақдирда ҳам, бирга бир вазиятларда ажойиб ҳаракат қилишади. Буффон 20 йилдан буён профессионал даражада тўп суриб келади. Шундай экан, унинг ҳужумчиларнинг ҳаракатини олдиндан ўқий олиши аниқ”, – деб айтиб ўтди Мората.
Испаниялик форвард шунингдек, ҳимоячи Жоржо Кьеллинининг ҳам ҳаракатларини мақтаб ўтди.
“Менга кўпроқ Кьеллини муаммо туғдиради. У худди қафасдаги гориллага ўхшайди. У билан яккама-якка вазиятга чиққанда, ғолиб чиқиш жуда ҳам қийин”, – деб фикрига якун ясади Мората.
Фикрлар