Асосий мазмунга ўтиш

Оғир атлетика

Бугун 2 спортчимиз ЖЧДа иштирок этади

Nurali
Изоҳлар: 0

Туркманистонда давом этаётган оғир атлетика бўйича ЖЧнинг бугунги дастурида 2 спортчимиз супага чиқади

Туркманистон пойтахтида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун мусобақанинг галдаги кун дастурида 2 нафар полвонимиз "А" гуруҳида баҳсларга киришади. 

Дастлаб аёллар тоифасида эндигина 16 ёшни қарши олган ёш қизимиз Турсуной Жабборова (-81 кг) супага чиқса, вазни 102 кг.гача бўлган эркаклар ўртасида 19 ёшли спортчимиз Акбар Жўраев ҳам кучлилар қаторида чемпионлик учун баҳс олиб боради. 

Жабборованинг чиқиши Тошкент вақти билан 17:25 га тўғри келса, Жўраев 20:00 дан эътиборан ўз гуруҳида иштирокини бошлайди. Ҳар икки вакилимизга омад ёр бўлсин деб қоламиз. 

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ