Бугун "CAFA Women’s Championship 2018" мусобақасида 2-тур баҳслари ўтказилади

Шу кунларда юртимизда «CAFA Women’s Championship 2018» мусобақаси бўлиб ўтаётгани ҳақида хабарингиз бор. Бугун мазкур мусобақанинг иккинчи тур баҳслари бўлиб ўтади. 

Турнинг биринчи ўйинида Афғонистон терма жамоаси Эронга қарши баҳс олиб боради. Ўйин соат 13:00да бошланади. Учрашувни ўзбекистонлик Ҳуснора Жумаева бошқариб боради. Унга қанотларда Александра Кончикова ва Хайринисо Эркинова ёрдам беришади. Захира ҳаками – Вероника Бернандская (Қирғизистон).

Куннинг иккинчи ўйинида Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистон билан баҳс олиб боради. Ўйин соат 16:00да бошланади. Учрашувни эронлик Сурур Саидий бошқариб боради. Қанотларда унга Ҳабиба Рабавикетаб ва Жалеҳ Туфанпур ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам Жибек Оқил қизи (Қирғизистон).

Барча учрашувлар пойтахтимиздаги “Миллий” стадионида бўлиб ўтади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию