Бугун Ўзбекистон МТЖнинг ўйин олди матбуот анжуманида Одил Аҳмедов иштирок этмайди

Бугун 12 январь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ва ҳимоячи Анзур Исмоилов Туркманистонга қарши ўйин олди матбуот анжуманида иштирок этишади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, анжуман маҳаллий вақт билан соат 17:15да Дубай шаҳридаги "Rashid stadium" ўйингоҳида бўлиб ўтади. Соат 18:00да эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси айнан шу стадионда ўйинолди машғулотини ўтказади. Машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!