Бугун "Пахтакор-79" авиаҳалокатга учраганига 39 йил бўлди

  • 11 август, 2018, 10:52
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бугун "Пахтакор" мураббийлар штаби ва футболчилари бундан роппа-роса 39 йил муқаддам авиаҳалокатга учраган "Пахтакор-79" жамоасини ёдга олишди.

Tecno

"Шерлар" матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра 11 август куни жамоа эрталабдан Суперлигада навбатдаги учрашувни ўтказиш учун Қўқонга йўл олиши сабабли асосий таркиб аъзолари бугун дастлаб "Пахтакор" стадиони ҳудудидаги ёдгорлик олдида тўпланишди. Бу ерда уларга марҳум мураббий Идгай Тазетдиновнинг беваси Алла Тазетдинова ўша жамоа ҳақида сўзлаб берди. Сўнг Боткин қабристони томон йўлга чиқилди. У ерда қабрлар пойига гуллар қўйилиб, ўтганлар хотираси учун дуо қилинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!