Сергей Токов: "Дарвозамизга 30 метрдан гол ураётган бу учинчи жамоа. Афсуски, бизда бундай голлар учрамаяпти"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Хоразм” – “Андижон” (0:3) ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Сергей Токов қатнашди.

- Нима ҳам дердим? Балки оз-моз чарчагандирмиз. Ўйинчилар доимгидек ҳараакат қилишяпти. Дарвозамизга 30 метрдан гол ураётган бу учинчи жамоа. Афсуски, бизда бундай голлар учрамаяпти. Тажриба барибир ўз сўзини айтади. Аламли голларни ўтказиб юбордик. Мувозанатни йўқотишимиз ҳам чарчоқ билан боғлиқ. Иккинчи таймда вазиятни ўзгартириш учун ҳар қанча ҳаракат қилмайлик, барибир натижа ўхшамади. Кўриниб турибдики, нимадир етишмаяпти. Ўз устимизда ишлаймиз.

- Ўтган сафарги интерьвюингизда ўзбек футболи ривожига ҳакамлар халақит қиляпти деб айтгандингиз...

- Ундай маънода гапирмагандим. Ҳакамлар охиригача ўйнашга имконият бериши керак, деган мазмунда гапиргандим. Ортиқча гапирмоқчи эмасман. Ўзимни жамоам ҳақида гапираман. Муаммоларимиз кўриниб қолди. Фикр билдириш қийин, нимадир бўлди, нимадир бўлмади. Хиссиётга берилишни хоҳламайман. Кимнидир айбдор қилишдан ҳеч қандай мантиқ йўқ.

- ФИФА кунларида жамоани кейинги режалари қандай?

- Аввало, футболчиларимизни тиклашимиз керак. Бир ойда 6 та ўйин ўтказдик. Ўйинчилар албатта тикланишлари керак. Асосий ҳимоячимиз биринчи таймдан сўнг ўзини алмаштиришни сўради, ўзини ёмон ҳис қилаётганди. Жароҳати йўқ, аммо бундай кетма-кет учрашувларда ўйнаш жуда қийин. Кубок учрашувлари ҳам бор. Ким яхшироқ ҳолатда бўлса, ўшаларни ўйнатамиз. Кубокда яхши натижалар кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Гуруҳдан чиқишга интиламиз. Ёшларни ҳам сафимизга қўшиб келяпмиз ва уларга ҳам имконият берамиз. Ўйлайманки, ечиб бўлмайдиган муаммони ўзи йўқ. Яхши ҳаракат қилсак, албатта муаммони ечишимиз мумкин. Бугунги рақибимизни ҳам тўғри тушуниш керакки, улар кучли эди. Таркибида Черан, Боаке каби кучли футболчилари бор. Уларни ойлик маоши бизни барча легионерларимизни маошидан ҳам кўп бўлса керак. Характер кўрсатишга ҳаракат қилдик. Бироқ бизда маҳорат камлик қилди. Ишлашда давом этамиз, Мағлубиятсиз футболни тасаввур қилиб бўлмайди.

Турнир жадвали жуда зич. Битта ғалаба жамоани юқорига, мағлубият эса қуйига тушириб юборяпти. Ҳозирча аутсайдер битта – “Машъал”, уларда 0 очко. Қолган клублар олдинга қараб интилмоқда. Суперлигада кураш қизиб боряпти. Жамоалар ўртасида катта фарқ ҳам кўринмаяпти.

- Ўтган ўйинларни қандай баҳолайсиз?

- Юқори натижаларни кўрсатишимизни хоҳлайман. Селекция ишларини олиб борамиз ва чизиқларни янада яхшилаш бўйича ишлаймиз. 3 та футболчимизда жароҳат бор. Шунингдек, бизда иқтидорли ёшлар ҳам бор. Улар яна тажриба тўплаши керак.

- Жамоани кучайтириш учун айнан қандай ишлар олиб борилади?

- Жамоани кучайтириш бўйича раҳбарият билан гаплашамиз. 3-4 та позицияни кучайтириш бўйича бизда аниқ режалар бор. Ёшлар орасида бу чизиқларни тўлдирадиганларини тўлиқ кўрмаяпман. Рақобат учун бир қатор ўйинчилар керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!