Хорижий нашр Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатидаги тахминий таркибини эълон қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Жорий йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар АҚШ, Канада ва Мексика давлатлари футбол бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Ушбу тарихий турнирда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам илк бор иштирок этади. Вакилларимиз “К” гуруҳидан ўрин олиб, Колумбия, Португалия ҳамда Конго терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Бўлажак мундиалга чиқаётган Ўзбекистонга халқаро миқёсда қизиқиш ортиб бормоқда. Жумладан, Бразилиянинг “fotosfutfc” футбол саҳифаси “оқ бўрилар”нинг турнир учун тахминий таркибини эълон қилди. Саҳифа икки хил вариантдаги таркибни тақдим этиб, уларга турли футболчиларни жойлаштирган.

Қуйидаги расмлар орқали ушбу тахминий таркиблар билан танишишингиз мумкин.

Маълумот учун, ушбу Жаҳон чемпионатида жами 48 та терма жамоа иштирок этади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!