Асрор Алиқулов: "Биз про лигада биринчи рақам бўлиб ўйнашни мақсад қилганмиз"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Про лиганинг 7-турида “Шўртан” ўз майдонида “Пахтакор фарм” клубини қабул қилди ҳамда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу беллашувдан кейин “Шўртан” бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Ўйин курашларга бой бўлди. “Пахтакор фарм” ёш жамоа. Босим қилиши, тўп билан ўйнашга ҳаракат қилади. Уларни мақсади яхши футболчиларни табияла қилиш. Қизиқарли учрашув бўлди. Гол урдик, кейин бироз сусткашликка йўл қўйдик. Тўп назорати “Пахтакор фарм”га ўтгандек бўлди. Иккинчи бўлимни яхши бошладик. Ўйин ўрталарида эса йигитлар сусткашликка йўл қўя бошладилар ва ўйинни ютдик, деб ўйлашди. Яна вазиятлар яратдик, аммо бошқа фойдалана олмадик. “Шўртан” мухлисларини ушбу ғалаба билан табриклайман.

- Иккинчи бўлим бошида ўзгаришлар билан бошладингиз. Бу тактика билан боғлиқмиди ёки мажбурий ўзгаришлармиди?

- Аброр киришиб кета олмади. Про лигада биз биринчи рақам бўлиб ўйнашни мақсад қилганмиз. Шу вақтгача у ўйнаган жамоаларда биринчи бўлиб ўйнамаган. Ўйлайманки, у учрашувга киришиб кета олмади. Кўп тўп йўқотди, ўзгаришни мажбурий дейишим мумкин. Ўзида қандайдир чарчоқ сездими ва ўзи захирага олишимизни сўради. Биз ҳам иккинчи бўлимда уни алмаштиришни режа қилгандик ва ўзи ҳам шуни хоҳлади.

- Кубок ўйинларида жамоа олдига аниқ мақсад қўйилганми?

- Ҳамма вақт мақсад қўямиз. Мақсадсиз иш – иш эмас. Ўткинчи ўйин йўқ. Ҳар бир ўйин футболчи учун ўсиш. Кимларгадир дам, кимларгадир ўйин амалиёти берамиз. Аммо Кубокда ҳам гуруҳдан чиқиш учун курашамиз.

- Асосий рақобатчилардан бири – “Металлург” ютқазди. “Шўртан”ни эса йирикроқ ҳисобда ютишини тахмин қилгандим. Йигитларда рақибга нисбатан менсимаслик ҳолати бўлдими?

- Ёш жамоа, бу интеллегент футбол. Буни кийиниш хонасида ҳам айтдим. 18 ёшли йигитлар тўп учун қандай курашаётганини кўряпсиз, ўзларини ҳам аяшмаяпти. Ҳозирги футбол шунақа футболчиларни келажаги деб ўйлайман. Асомиддинов бир эпизод ўйнаб, қолган эпизодларда юриши...Унга уқтиряпмиз, куч топиши ва ўйин услубини ўзгартириши керак. Кейинчалик у яна “Насаф”га қайтиб ўз ўрнини топиш мақсади бўлса, у ўзгариши керак. Бизда ижарада ўйнаяпти.

- Тўлиқ ўйнай олишлик фонида охирги 20 дақиқаликда рақибда нимани сездингиз ва бу ҳолат “Шўртан”да қандай кечди?

- “Пахтакор фарм”да футболчилар захирага олиняпти, толиқишган. Ўйин бошидан майдонда ҳар бир қарич ер учун курашишди, босим қилишди. Бу катта энергия талаб қилинади. Уларга босим қилганда пайтда бўшлиқлар пайдо бўляпти, аммо фойдалана олмадик. Бизнинг ҳолатга келсак, футболчиларимизни ёши каттароқ. Сал ақллироқ футбол ўйнаш имконияти бор. Охирги 20 дақиқаликда биз хато қилмасак ўйлашимча, “Пахтакор фарм”да ҳужум қилиш ва уни якунлаш учун куч қолмаганди. Шунинг учун охирги 20 дақиқаликда ақлни ишлатсак бўлди, эди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!