Бугун УЕФА Миллатлар лигаси финал босқичида иштирок этадиган сўнгги терма жамоа номи маълум бўлади
Хабарингиз бор шу кунларда Европа қитъаси терма жамоалари янги ташкил этилган УЕФА Миллатлар лигаси мусобақасида иштирок этишмоқда.
Кечаги баҳслардан сўнг мусобақанинг финал босқичида иштирок этадиган 3та терма жамоа номи маълум бўлди. Улар Португалия, Англия ва Швейцария терма жамоаларидир. Бугун бўлиб ўтадиган Голландия – Германия баҳси эса сўнгги тўртинчи финалчи терма жамоа номини аниқлаб беради. Агар голландиялик футболчилар ушбу ўйинда Бундестимни мағлубиятга учрата олишса, гуруҳда Франциядан ўзиб кетишади ва пешқадамга айланиб олишади. Гуруҳ ғолиби эса ёзда Португалияда бўлиб ўтадиган финал босқичида иштирок этади.
УЕФА Миллатлар лигасининг финал босқичига эса 3 декабрь куни Дублин шаҳрида қуръа ташланади.
Фикрлар