Бугун футбол! “Насаф” – “Машъал”

Бугун Ғузор шаҳридаги “Ғузор” марказий стадионида катта футбол.

“Насаф” ва  “Машъал” жамоалари ўзаро 28-марта куч синашишади. Ушбу жамоалар ўртасидаги учрашув воҳа дербиси мақомига ҳам эга, деб хабар бермоқда қаршиликлар матбуот хизмати. 

Бугунги учрашув жамоамиз учун XXV Ўзбекистон чемпионатини якунлаб беради. Чемпионат сўнгги учрашувида жамоамиз мухлисларни хурсанд қилиш учун майдонга тушишади. Зеро, “Насаф” бу йилги чемпионатда бронза медалини қўлга киритиб бўлди.

“Насаф” жамоаси бугун миллий чемпионатимиздаги ўзининг 586-учрашувини ўтказади. Шу пайтгача жамоамиз миллий чемпионатимизда 329 марта ғалаба қозонган. Бугун мухлисларимиз жамоамизнинг 330 – ғалабасига гувоҳ бўлишлари ҳам мумкин.

Жамоамизнинг жонкуяр мураббийи миллий чемпионатимизда ўз шогирдларини шу пайтгача 120та учрашувда майдонга бошлаб тушди.

Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги жамоамиз бу йилги чемпионатда 18 марта ғалабани қўлга киритган ва Бердиевнинг чемпионатдаги ғалабалари сони 77тага етди.

2016 йил 29 та ўйин 18 та ғалаба

2015 йил 30 та ўйин 19 та ғалаба

2014 йил 26 та ўйин 16 та ғалаба

2013 йил 26 та ўйин 18 та ғалаба

2012 йил 9 та ўйин 6 та ғалаба

Бугун ҳар иккала жамоа футболчилари майдонда бор кучлари билан ҳаракат қилишларига ҳеч ким шубҳаланмайди. Чунки бу жамоалар ўртасидаги учрашувлар доим муросасиз ва курашларга бой тарзда ўтган. Бежизга воҳа дербиси дейилмайди.

Бугунги учрашувдаги ижобий натижа, Ўзбекистон Кубоги-2016 финал учрашуви олдидан ҳам муҳим ҳисобланади.

Хуллас, бугун қизиқарли учрашув бўлишига шубҳа йўқ. Шундай экан, чемпионатнинг сўнгги учрашувини ўтказиб юборманг, деймиз.

Эслатиб ўтамиз, бугунги воҳа дербиси соат 14:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!