Бугун ўзбекистонлик юнон-рум курашчилар жаҳон чемпионатидаги иштирокларини бошлашади
Хабарингиз бор айни кунларда Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида спорт курашлари бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун мусобақада юнон-рум кураши бўйича баҳсларга старт берилади.
Мусобақада бугун тўртта вазн тоифасида беллашувлар бўлиб ўтади. Ҳар тўртта вазнда ҳам ўзбекистонлик полвонлар гиламга чиқади.
Миллий олимпия қўмитаси расмий сайти тарқатган хабарга кўра юнон-рум кураши бўйича баҳсларнинг илк кунида Илҳом Баҳромов, Елмурат Тасмурадов, Арам Варданян, Нурбек Ҳошимбеков каби спортчиларимиз совринли ўринлар учун кураш олиб боришади.
Маълумот учун, юнон-рум кураши баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатида қуйидаги таркибда иштирок этмоқда:
-55 кг: Илҳом Баҳромов
-60 кг: Феруз Тўхтаев
-63 кг: Елмурат Тасмурадов
-67 кг: Мирзобек Раҳматов
-72 кг: Арам Варданян
-77 кг: Билан Налгиев
-82 кг: Нурбек Ҳошимбеков
-87 кг: Рустам Ассакалов.
Фикрлар