
"Бунёдкор" - "Локомотив". Онлайн матнли трансляция
Мазкур саҳифа орқали эса ушбу учрашувдан амалга оширилаётган онлайн матнли трансляцияни кузатиб бориш имкинига эгасиз.
- 90+2'
Зокир Қодиров ўйин якунлангани ҳақидаги ҳуштагини чалди. Тошкент дербисида кучлар тенг келди.
- 90'
Ҳакам иккинчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берди.
- 82'
Гооол!!! Олег Зотеев супер гол билан ҳисобни тенглаштирди.
- 79'
Хавфли вазият! Собирхўжаев сал қолса дубль қайд этиб, жамоасининг ғалабасини мустаҳкамлаши мумкин эди.
- 75'
"Бунёдкор" сафида иккинчи ўзгариш: 9 Шахзодбек Нурматов ўрнига 99. Филипп Райевац. туширилди.
- 73'
"Локомотив" сафида сўнгги ўзгариш: 11. Тимурхўжа Абдухолиқов ўринга 77. Диёржон Туропов туширилди.
- 66'
"Бунёдкор" таркибида илк ўзгариш. 77. Азизбек Ҳайдаров ўрнига 10. Абдулла Абдуллаев туширилди.
- 66'
Голлл!! Сардор Собирхўжаев "Бунёдкор"ни олдинга олиб чиқди.
- 63'
"Локомотив"нинг яна бир футболчиси Фаррух Иброҳимов рақиб футболчисига ишлатилган қўполлик учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
- 60'
Муроджон Тошматов жарима зарбасини муваффақиятли амалга ошира олмади.
- 60'
Нурматовга ишлатилган қўполлик учун Тўхтахўжаевга сариқ карточка кўрсатилди.
- 58'
Дилшод Аҳмадалиевнинг қанотдан оширган тўпини Шахзод Нурматов голга айлантира олмади.
- 57'
Учрашув тенг курашлар остида давом этмоқда.
- 55'
"Локомотив" қарши ҳужумда яхши имкониятга эга бўлди. Бикмаев қулай имкониятни кўкка совурди.
- 52'
"Бунёдкор" футболчилари қулай имкониятни бой беришди.
- 50'
Тўп асосан майдон марказида.
- 47'
Иккинчи бўлимни "Бунёдкор" фаолроқ бошлади.
- 45'
Ҳакам иккинчи бўлимга старт берди
- 45'
Учрашувни бошқариб бораётган Зокир Қодиров жамоаларни танаффусга таклиф қилди. Биринчи бўлимдан сўнг ҳисоб 1:1.
- 42'
Кетма-кет ҳужумлар. Ҳар иккала жамоа футболчилари тайм сўнггида фаолликни оширишд.
- 41'
Гооолл!!! Азиз Ҳайдаров ҳисобни тенглаштирди.
- 39'
Голлл!!! Марат Бикмаев ҳисобни очди.
- 38'
Хавфли вазият! Шахзод Нурматов сал қолса "Бунёдкор"ни ҳисобда олдинга олиб чиқиши мумкин эди.
- 37'
Марат Бикмаев белгиланган жарима зарбасини ноаниқ амалга оширди.
- 33'
Ғуршид Ғиёсовга нисбатан қўполлик ишлатилди. Аммо, бу сафар ҳам жарима зарбаси кўкка совурилди.
- 31'
"Локомотив" сафида яна бир ўзгариш. 7. Садриддин Абдуллаев ўрнига 5. Кахи Махарадзе туширилди.
- 28'
"Локомотив" футболчиси жароҳат олди.
- 26'
Хавфли вазият!!! "Бунёдкор" футболчилари жарима зарбасидан ҳужум ташкил этишди. Аммо бу самара бермади.
- 26'
Садридин Абдуллаев Жавлон Иброҳимовга нисбатан қўполлик ишлатди.
- 25'
"Локомотив" қарши ҳужумдан унумли фойдалана олмади.
- 24'
"Бунёдкор" ҳужум қилмоқда.
- 22'
Сардор Собирхўжаев ажойиб имкониятни қўлдан бой берди. Унинг йўллаган зарбаси эса жуда кучсиз чиқди.
- 21'
Ўйин асосан майдон марказида давом этмоқда.
- 18'
"Локомотив" прессингни рақиб жарима майдониданоқ бошламоқда.
- 17'
Миржалол Қосимов шогирдлари темпни оширишмоқда.
- 14'
"Бунёдкор" футболчилари жарима зарбасидан сўнг рақиб дарвозасига аниқ зарба йўллашга муваффақ бўлишди. Аммо, Нестеров ўз жойида.
- 13'
"Қалдирғочлар" жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлишди.
- 11'
Майдонда тенг кураш кечмоқда.
- 9'
"Локомотив" сафида ўзгариш: 28. Шуҳрат Муҳаммадиев ўрнига 80. Фарруҳжон Иброҳимов туширилди.
- 6'
Аста-секин "Бунёдкор" ҳам ҳужумкорликни оширмоқда.
- 3'
"Локомотив" илк дақиқаларданоқ ташаббусни қўлга олди.
- 1'
Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар бугунги ўйинни қуйидаги таркибларда бошлашади:
"Бунёдкор": 32. Суҳробжон Султонов, 2. Рустамжон Ашурматов, 4. Акрамжон Комилов, 5. Дилшод Жўраев, 7. Дилшодбек Аҳмадалиев, 8. Жовлонбек Иброҳимов, 9 Шахзодбек Нурматов, 11. Муроджон Тошматов, 18. Сардор Собирхўжаев, 30. Хуршид Ғиёсов, 77. Азизбек Ҳайдаров.
Захира: 50. Жасурбек Умрзоқов, 3. Исломжон Қобилов, 6. Анвар Ғофуров, 10. Абдулла Абдуллаев, 13. Санжар Қодирқулов, 14. Миржаҳон Мираҳмадов, 20. Мирғиёс Сулаймонов, 44. Миржамол Қосимов, 99. Филипп Райевац.
"Локомотив": 1. Игнатий Нестеров, 7. Садриддин Абдуллаев, 9. Икром Алибоев, 10. Марат Бикмаев, 11. Тимурхўжа Абдухолиқов, 15.Сардор Мирзаев, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 22. Санжар Шоаҳмедов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 33. Олег Зотеев, 55. Анзур Исмоилов.
Захира: 12. Маъмур Икромов, 5. Кахи Махарадзе, 14. Азиз Амонов, 19. Хусниддин Ғофуров, 21. Николай Погребняк, 74. Алишер Шоғуломов, 77. Диёржон Туропов, 23. Идрис Бикмайкин, 80. Фарруҳжон Иброҳимов, 88. Игорь Йелич.
- 0'
17:30. Учрашув бошланишига роппа-роса ярим соат қолди.
Фикрлар