Бутунжаҳон Таэквондо федерацияси Президенти Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциациясида меҳмон бўлди

CHERY AUTO

2017йил 12 август куни Бутунжаҳон Таэквондо федерацияси Президенти Чо Чунг Вонни Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциациясида меҳмон бўлиб, бу ерда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Tecno

Ташриф чоғида Чо Чунг Вонни Ассоциациянинг янги биноси ва спорт иншоотлари (спорт заллари, футбол майдони, сув ҳавзаси) билан танишди ҳамда Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси пара-таэквандо спортчилари билан учрашув ўтказди.

Учрашув якунида Чо Чунг Вонни Ассоциациянинг музейида жойлашган экспонатлари билан танишди ҳамда меҳмонлар дафтарига ўзининг таъсуротлари ва тилакларини ёзиб қолдирди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Ўзбекистон Таэквондо (WTF) Ассоциацияси хамда Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси раҳбарлари иштирок этдилар.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию