"Бухоро"да молиявий ишлар чатоқ
Shahzod
Илгари хабар бериб ўтганимиздек, 7-8 сентябрь кунлари футзал бўйича 14-тур баҳслари белгиланган эди.
Унда Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси ўз майдонида Бухоронинг "Бухоро" жамоасини қабул қилиши керак эди.
"Келиб тушган расмий маълумотларга кўра, молиявий муаммолар туфайли "Бухоро" жамоасининг Фарғонага ташрифи бекор қилинди", - дея ёзмоқда "Нефтчи" матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал "Локомотив" футзалчилар 3 ойдан буён маош олмаганликлари боис, иш ташлаш қилишган эди.

Изоҳлар (0)