Бьёрндален ўқ отишда ака-ука Бьёларни ортда қолдирди
Ўтган мавсум фаолиятини тугатган биатлон бўйича саккиз карра Олимпия ўйинлари ғолиби норвегиялик Оле-Эйнар Бьёрндален машғулотлар давомида ака-ука Тарьей ва Йоханнес Бьёлар билан ўқ отиш бўйича баҳслашди.
Бир вақтда тик ҳолатда отиш бўйича кечган ажойиб баҳсда афсонавий спортчи 5 та ўқнинг барчасидан унумли фойдаланиб ғалаба қозонди. Тарьей ўз имкониятларида 2 бор адашган бўлса, Йоханнес 4 бор хато ўқ узди. Ака-укалар бундай ҳолатга изоҳ берар экан, кичик Бьё ҳаёжонлангани, озирги марта қачон бунақа қўпол хатолар қилганини эслолмаслигини айтди.
Норвегиянинг Бейтостолен шаҳрида давом этаётган ушбу машғулот жараёнларида биатлон оламининг етакчи вакиллари ҳам янги мавсумга тайёгарлик кўришмоқда.
Фикрлар