"Барса" 1 миллиард евро нарх қўйган футболчига икки харидор чиқди
Нарх келишилади
«Барселона»нинг қанот ҳимоячиси Алехандро Бальдега фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириш имкони пайдо бўлди. Бу ҳақда футбол бўйича инсайдер Экрем Конур ўз ижтимоий тармоқларида хабар берди.
Маълумотларга кўра, каталонияликлар сафида тўп сураётган ёш латералнинг ҳолатини «Рома» жамоаси яқиндан кузатиб бормоқда. Шунингдек, 23 ёшли футболчига «Манчестер Юнайтед» клубининг қизиқиши ҳам сақланиб қолмоқда.
Алехандро Бальденинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали мутахассислари унинг бозор қийматини 40 миллион евро атрофида баҳоламоқда.
Шу билан бирга, футболчи шартномасида кўрсатилган тўлов миқдори бир миллиард еврога тенг экани қайд этилган.

Изоҳлар (0)