Чеферин яна УЕФА президентлигига сайланади, чунки...
УЕФА президенти Александер Чеферин ушбу лавозимга яна қайта сайланади. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.
Гап шундаки, 2019 йилнинг 7 февраль куни Римда бўлиб ўтадиган УЕФАнинг навбатдаги Конгрессида ташкилот президентлиги учун сайлов ҳам бўлиб ўтади ва ушбу сайловда 51 ёшли словакиялик функционер ягона номзод ҳисобланади. Шу тариқа Чеферин УЕФАни яна 4 йил давомида бошқаради.
Эслатиб ўтамиз, Чеферин ушбу лавозимга биринчи бор 2016 йил сайланган эди.
Фикрлар