"Челси" 18 ёшли португалиялик футболчига қизиқиб қолди

Лиссабоннинг “Бенфика” клуби ярим ҳимоячиси Жоау Фелиш “Челси”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда The Mirror нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 18 ёшли португалиялик футболчини шахсан “аристократлар” устози Маурицио Сарри ўз жамоасида кўришни хоҳламоқда. Таъкидлаш кракки, Фелишнинг товон пули 51 миллион еврони ташкил этади. Аммо, тез орада ушбу нарх кўтарилиши мумкин, боиси лиссабонликлар у билан шартномани узайтиришни режалаштиришмоқда.

Маълумот учун, Фелиш жорий мавсум “Бенфика” сафида жами 7та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!