"Челси" "Арсенал"га қарши муҳим баҳс олдидан жиддий йўқотишга учради

Лондоннинг "Челси" клуби устози Маурицио Сарри бугун АПЛнинг 2-тури доирасида "Арсенал"га қарши бўлиб ўтадиган муҳим баҳсда жамоанинг испаниялик ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас иштирок эта олмаслигини айтди.

"Сеск Фабрегас бугун ўйнамайди. Умид қиламанки, у кейинги ўйинга қадар соғайиб, сафга қайтади. Умуман олганда унинг жароҳати у қадар жиддий эмас. Лекин, Сеск тиззасида бироз оғриқ ҳис қилмоқда", - дейди италиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!