"Челси" Сарри учун "Наполи"га қанча тўлаши маълум бўлди

“Наполи” клуби собиқ бош мураббийи Маурицио Сарри “Челси”ни бошқаришга яқин турибди.

Sportitalia тарқатган хабарга кўра “аристократлар” 59 ёшли италиялик мутахассиснинг трансфери учун “Наполи”га 5 млн евро товон пули тўлашади. Таъкидлаш керакки, асосийси ҳар иккала жамоа жентльменларча келишиб олишган. Аниқроғи, Сарри “Челси”га кетади, бироқ лондонликлар кейинчалик Эльсеид Хюсай, Рауль Альбиоль, Пётр Зелиньский ва Калиду Кулибали каби “Наполи”нинг етакчи футболчиларига кўз олайтирмайди.

Маълумот учун, гарчи Сарри “Наполи”дан кетган ва жамоа унинг ўрнига Карло Анчелоттини олиб келган бўлсада, унинг неаполликлар билан амалдаги шартномаси тугашига яна бир йил муддат бор эди. Шу боис “Челси” А Серия клубига товон пули тўлаши лозим. Аввалроқ ушбу маблағ 8,5 млн еврони ташкил этиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!