“Челси” ҳужумчиси фаолиятини Испанияда давом эттиради
Испания Сегундасида иштирко этувчи "Тенерифе" клуби "Челси"нинг колумбиялик ҳужумчиси Хоао Родригесни ўз сафига қўшиб олди.
Football Espana нашри тарқатган хабарга кўра испан клуби 22 ёшли футболчини бир мавсумга ижарага олган. Бироқ, ҳозирча шартнома бандлари ҳақида тўлиқ маълумотлар ошкор этилмаяпти.
Маълумот учун, Родригес ўтган мавсумни Мексиканинг "Тампико" клубида ижара асосида ўтказган ва 21та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 7та гол уришга эришган.
Фикрлар