"Челси" ўз уйида "Арсенал"ни енгди (видео)

"Челси" бу тур "Арсенал"ни ўз уйида қабул қилди. "Стемфорд Бриж" стадионида кечган Лондон дербисида "аристократлар" 3:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.

9-дақиқада Педро ҳисобни очди. 20-дақиқада эса Альваро Мората Аспиликуэтанининг узатмасидан сўнг ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. Бу голларга эса "тўпчилар"дан Гейнрих Мхитарян ва Алекс Ивобилар бир мартадан жавоб қайтаришди.

Учрашув якунида эса Маркос Алонсо "Челси"га ғалаба келтирган голни киритди. Қуйида эса ушбу учрашувда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!