“Челси”нинг иштаҳаси карнай
Лондоннинг “Челси” клуби ўзининг бельгиялик ярим ҳимоячиси Эден Азарнинг трансфер нархига аниқлик киритиб олди.
Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” 27 ёшли футболчисини 200 млн евродан камига сотишмоқчи эмас. Таъкидлаш лозимки, Азар учун “Реал”дан ташқари шунингдек “Барселона” ҳам жиддий кураш олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “қироллик клуби” Азар учун 170 мл евродан воз кечишга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар