Сунъий интеллект Шомуродов янги мавсумда нечта гол уришини ҳисоблаб берди
2026-2027 йилги Туркия Суперлигасини амалдаги чемпион “Галатасарой” лига дебютанти “Чорум” клубига қарши ўйин билан бошлаб берди ва кутилмаганда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Бу баҳсда чемпион жамоанинг ҳар икки голини нигерлиялик форвард Виктор Осимхен киритди. Бундан келиб чиқиб, жорий мавсумда Суперлига “Олтин бутсаси” учун кураш ҳар қачонгидан қизғин ва муросасиз кечиши кутилмоқда.
Чунки лигада Виктор Осимхендан ташқари, “Реал”да порлаган Марко Асенсио, “Ливерпуль” ва “Бавария”да ўйнаган Лерой Сане каби юлдузлар, шунингдек, 22 тадан гол билан ўтган мавсум тўпурарлар пойгаси ғолиби бўлган Элдор Шомуродов ва Пол Онуачу каби маҳоратли тўп урарлар порлаб келаётган эди.
Энди уларнинг сафига бу мавсумдан эътиборан Муҳаммад Салоҳ, Душан Влахович, Мэйсон Гринвуд, Леандро Троссард ва Ромелу Лукаку каби топ-лигаларда ном қозонган ва тўпурарлик маҳоратини намойиш қилган ҳужумчилар қўшилди.
Ҳозир Туркия чемпионати мухлисларини лигада ўйнаш тажрибасига эга бўлган ҳужумчиларнинг янги юлдузлар билан ўзаро рақобати ва тўпурарлик пойгаси қандай кечиши қизиқтирмоқда.
Ана шу масалага ойдинлик киритиш мақсадида экспертлар сунъий интеллект ёрдамида Туркия Суперлигасининг энг яхши тўпурарини аниқлашга ҳаракат қилди. Махсус компьютер алгортимлари асосида қайси ҳужумчилар қанча гол уриши тахмин ва таҳлил қилинди.
Сунъий интеллект прогнозларига кўра, Виктор Осимхен, Пол Онуачу, Душан Влахович ва Ромелу Лукаку тўпурарлар пойгасида дастлабки тўрт ўринни эгаллайди. Муҳаммад Салоҳ, Мейсон Гринвуд, Элдор Шомуродов ва Леандро Троссард ҳам мавсум давомида биринчи ўрин учун курашиши кутилмоқда.
Умумий натижалар эса қуйидагича кўриниш олди:
- Андреас Сков Олсен — 8 та гол
- Хён Гю О — 9 та гол
- Бариш Алпер Йилмаз — 12 та гол
- Ведат Мурики — 13 та гол
- Леандро Троссард — 13 та гол
- Элдор Шомуродов — 15 та гол
- Мейсон Гринвуд — 16 та гол
- Муҳаммад Салоҳ — 18 та гол
- Ромелу Лукаку — 19 та гол
- Душан Влахович — 20 та гол
- Пол Онуачу — 23 та гол
- Виктор Осимхен — 25 та гол
Нигериялик Виктор Осимхен биринчи турдаёқ сунъий интеллект таҳлилига мос натижа қайд этиб, дубль қайд этди. Энди умумий натижа қандай бўлишини вақт кўрсатади ва “Олтин бутса” соҳибини мавсум охирида аниқлаб оламиз.
Ҳусанов мухлисларини хурсанд қилишга тайёр!
“Ланс” нега Раҳмоналиевни танлади?

Фикрлар