Чемпионлар лигасининг жорий ҳафтадаги энг чиройли голи аниқланди

Мюнхеннинг "Бавария" клуби вингери Арьен Роббен томонидан киритилган гол УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-турининг энг чиройли голи деб топилди.

Эслатиб ўтиш лозимки, 34 ёшли голландиялик футболчи кеча “Бенфика”га (5:1) қарши баҳснинг 13-дақиқасида иккита рақибини алдаб дарвозани ишғол эттган эди.

Ушбу номга шунингдек Максвелл Корне ("Лион"), Андрей Крамарич ("Хоффенхайм") ҳамда Дрис Мертенс ("Наполи") каби футболчилар ҳам даъвогарлик қилишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!