Чемпионлик жангида нокаутга учраган боксчи мустақил нафас ололмаяпти
Боксчи Адонис Стивенсон украиналик Александр Гвоздикга қарши WBC чемпионлиги учун кечган жангда оғир нокаутни қабул қилиб олган эди. Жанг Квебекда (Канада) бўлган. 41 ёшли канадаликнинг жароҳати жиддий ва айни дамда у мустақил нафас ололмаяпти, дея хабар бермоқда Boxing Scene нашри.
Нокаутдан сўнг Стивенсон тура олмаган ва тезда шифохонага етказилди. Стивенсон чемпионлик камарига уч йил давомида эгалик қилиб келди. Бу унинг 10-ҳимоя жанги ва 8 йил ичидаги биринчи мағлубияти бўлди. Гвоздик ҳисобида 16 ғалаба бор ва мағлубият йўқ.
– Жаноб Стивенсон шанба кунида якшанбага ўтар кечаси операция қилинди ва яккалик хонага ўтказилди. Унинг жароҳати жиддий. Ҳозир у барқарор ҳолатда. Ҳозир унга респиратор қўллаб-қувватлов керак ва доимо мутахассислар назоратида бўлиши керак. Келажак ҳақида тахмин қилиш жуда қийин, – дея шифокор Алексис Туржеоннинг сўзларини келтиради Boxing Scene нашри.
Фикрлар