2 декабр куни (Тошкент вақти билан) Квебекда (Канада) профессионал бокс кечаси ташкил этилди. Кечанинг асосий жангида ярим оғир вазн тоифасида чемпионлик жанги бўлиб ўтиб, унда канадалик Адонис Стивенсон ва украиналик Александр Гвоздик ўзаро куч синашди.

Мазкур жангда украиналик боксчи рақибини 11-раундда нокаутга учратиб, ундан WBC чемпионлик камарини тортиб олди. Канадалик боксчи бу вазиятда Гвоздикнинг  кучли зарбаларини ўтказиб юборди ва қаршилик қила олмади. Жанг якунлангандан кейин у журналистлар саволларига жавоб бера олмай қолди ва шифохонага жўнатилди.

Шифохонадагилар тарқатган хабарга кўра, 41 ёшли Стивенсон интенсив терапияда бўлимида даволанмоқда. Унинг аҳволи оғирлигини хабар берган BoxingScene нашри.

Боксчининг оиласи турли гап-сўзлардан ўзини тийиб туришибди.

 

 

 

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98