Черчесов мураббийларга маъруза ўқиди

Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов УЕФА ташкил этган Student Exchange дастури асосида PRO лицензияси учун ўқиётган мутахассисларга маъруза ўқиди.

"Мен УЕФА департаментининг таклифини жоним билан қабул қилди. Фикр алмашиш, тажрибаларни ўртоқлашиш футболнинг ўсишига хизмат қилади.

Асосий гап Россия термасининг мундиалга қай тарзда тайёргарлик кўргани ва иштироки ҳақида борди. Мулоқот қизғин ўтди дейишим мумкин. Ёш мутахассислар ва УЕФА вакилларининг саволларига имкон қадар жавоб беришга ҳаракат қилдим", - деди россиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!