Даниил Медведев

Россиялик теннисчи Даниил Медведев АТР томонидан ўтказилган София шаҳрида ўтган мусобақанинг бош совринини қўлга киритди.

Даниил мусобақанинг сўнгги ҳал қилувчи финал учрашувида венгриялик Мартон Фучовичга қарши кортга чиқди. Кескин ва муросасиз ўтган ўйинда Медведов 6:4, 6:3 ҳисобида зафар қучди.

"Sofia Open" турнирида қўлга киритилган бу ғалаба Медведев учун 90,390 евро пул мукофоти ва 250 рейтинг очкосини келтирди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар