Давид Луиз яна Франция чемпионатига қайтиши мумкин

  • 15 январь, 2019, 14:17
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Монако" ҳам "Челси" ҳимоячиси  Давид Луиз учун курашга қўшилди. Бу ҳақда UOL Esporte хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра монаколиклар 31 ёшли бразилиялик футболчини мавсум якунлангач, яъни эркин агентга айланганда ўз сафига қўшиб олишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Луизга Бразилиянинг “Палмейрас” клубидан ҳам қизиқишлар мавжудлиги ҳақида хабар берган эдик.

Маълумот учун, Давид Луиз ўз жорий мавсум “Челси” сафида 26та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ва 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг “аристократлар” билан амалдаги шартномаси мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!