Давид Силва "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирмоқчи эмас
"Манчестер Сити" клубининг испаниялик ярим ҳимоячиси Давид Силва 2020 йилда ниҳоясига етадиган шартномасини узайтирмаслиги ҳақида айтиб ўтди.
“Манчестерт Сити” билан амалдаги шартномам якунланганида мен 34 ёшда бўламан. Балким шундан сўнг мен бошқа жамоада ўйнашни истаб қоларман. Лекин бу инглиз клуби бўлмаслиги аниқ.
Англияда доим мени яхши кўришди. Бу ерда бахтлиман. Менга премьер-лигада ўйнаш ёқади”, - дейди Силва.
Маълумот учун, Силва “Манчестер Сити” сафида 2010 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ушбу вақт мобайнида “шаҳарликлар” сафида жами 346та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 61та гол ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар