Де Росси МЛСга йўл ошиши мумкин

"Рома" клуби сардори Даниэле Де Росси яқин вақт ичида фаолиятини АҚШда давом эттириши мумкинлигини маълум қилди.

35 ёшли ярим ҳимоячи умумий ҳисобда 17 йил "бўрилар" сафида тўп сурди ва деярли 600 ўйинга иштирок этиб, икки марта Италия кубогини қўлга киритган.

- Бу менинг охирги мавсумим? Мен буни жуда кўп марта эшитдим. Ҳозир шунчаки ўйинга киришиб, совринлар ютишни истайман. Қолган барчасини кейинга қолдираман.

- Агар юқори даражада ўйнай олмасам, клубдаги позицимни ушлаб туришга ҳаракат қиламан. MLS чемпионатига йўл олиш ҳам мумкин, аммо олдимда яна бир йил бор, - дейди Де Росси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!