Дембеле "Барселона" билан машғулотларни бошлади

"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Усмон Дембеле жамоа билан машғулотларни бошлаб юборди.

21 ёшли хавбек жума куни Барселонага етиб келиб, шанба куни клуб базасида машғулотларга старт берди.

Айтиб ўтиш жоизки, Усман Франция терма жамоаси сафида ЖЧ-2018да иштирок этгани сабабли "кўк-анор ранглилар" мураббийлар штаби унга 12 августга қадар дам олиш учун муҳлат берганди, бироқ француз ўз хоҳиши бўйича ушбу танаффусни якунлади.

Эслатиб ўтамиз, 12 август куни Испания Суперкубоги доирасида "Барселона" "Севилья"га қарши майдонга тушади. Учрашув Мароккода бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!