Дэниэл Жейкобс Сауль Альваресни мағлуб этишига ишонмоқда
Ads

Ўрта вазн тоифасида IBF чемпионлик камари соҳиби америкалик Дэниэл Жейкобс ушбу вазнда WBC ва WBA мексикалик Саул "Канело" Альварес билан бўладиган жангда ғалаба қозонишига ишонмоқда.

Умид қиламанки, ҳакамлар ҳаққоний ишлашади. Мен Альвареснинг бутун фаолиятидаги энг кучли рақибларидан бири бўлади. Агар Головкинга қарасангиз, менчалик тезкор эмас. Бўйи пастроқ, аммо қўллари узун. Ўйлайманки, Альваресга қарши жангда очколар бўйича ютаман. Балки нокаут ҳам бўлиши мумкин, – дея Жейкобснинг сўзларини келтиради Boxingnews нашри.

Эслатиб ўтамиз, “Канело” Альварес ва “Мўжизавий-одам” ўртасидаги жанг май ойида Нью-Йорк ёки Лас-Вегасдаги стадионлардан бирида бўлиб ўтади.

Аввалроқ боксчилар жангга яқин ҳар бир вазн ўзгартириш учун 300 минг доллар тўлашлари хабар қилинган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98