Денис Черишев жароҳат олди
“Валенсия” клуби ярим ҳимоячиси Денис Черишев Ла Лиганинг 9-турида “Леганес”га қарши баҳсда жароҳат олди.
Россиялик 27 ёшли футболчи учрашувнинг 16-дақиқасида шифокорлар ёрдамида майдонни тарк этди. Унинг ўрнига эса ўйинни Карлос Солер давом эттирди.
Маълумот учун, Черишев жорий мавсум “Валенсия” сафида жами 8та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар