Денис Истомин Америкадаги юришини давом эттиради

АҚШда Профессионал теннисчилар уюшмаси – ATP томонидан "Chicago Challenger" трунирида мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин иштирок этмоқда.

Денис соврин жамғармаси 150,000 АҚШ доллари бўлган мусобақанинг яккалик ва жуфтлик баҳсларида ўз омадини синаб кўради.

Д.Истомин яккаликлар ўртасидаги илк учрашувини сальвадорлик Марсело Алварога қарши ўтказади. Мазкур учрашув эртага, 5 сетябрь куни бўлиб ўтади. Жуфтлик баҳсларида теннисчимиз франциялик Нис Хьюго билан америкалик теннисчилар – Жирон Маркос ва Сон Квиатковскини синовдан ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!