Денис Истомин энди Болгарияда ўйнайди

Болгария пойтахти София шаҳрида эртага теннис бўйича нуфузли Профессионал теннисчилар уюшмаси (ATP) томонидан "Sofia Open" мусобақаси ташкил этилади.
 
Унда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин мусобақанинг асосий тўр баҳсларининг дастлабки даврасида италиялик Маттео Берреттинига қарши кортга чиқади.
 
Эслатиб ўтамиз, турнирининг мукофот жамғармаси 586,140 еврони ташкил қилади. Мусобақа ғолиби  90,390 евро пул мукофоти билан биргаликда 250 рейтинг очкосига эга бўлади.
 
 
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА мухбири

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
shiko
03/02/2019 15:42
Янами?