Денис Истомин икки миллион долларлик турнирда қатнашади

 

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракетка устаси Денис Истомин Австралия очиқ чемпионати ва Дэвис кубогидаги муваффақиятли ўйинларидан сўнг Нидерландияда ташкил этилган "ABN AMRO World Tennis Tournament - 2017" халқаро турнирида иштирок этади.

Дунёнинг етакчи теннисчилари иштирок этаётган ушбу нуфузли мусобақанинг мукофот жамғармаси 1 837 394 АҚШ доллари қилиб белгиланган.

Денис Истомин "ABN AMRO World Tennis Tournament - 2017" халқаро турнирини саралаш беллашувларининг иккинчи даврасидан бошлайди. Ҳамюртимизнинг асосий тўр йўлланмаси учун бўладиган баҳсдаги рақиби мезбонлар вакили Нилс Луцма ва британиялик Аляз Бедене ўртасидаги учрашувда аниқланади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!