Денис Истомин жадвалда 20 поғона кўтарилиб олди

Профессионал теннисчилар уюшмаси – ATP ўзининг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Унга кўра кучли ўнликда биргина ўзгариш рўй берди. Бироқ россиялик теннисчи Андрей Рублёв Вашингтондаги турнирда ярим финалга етиб боргани боис ўз очколарини 1180га етказиб олди ва жадвалнинг 37 поғонасига кўтарилди.

Ҳамюртимиз Денис Истомин эса Австриянинг Китцбюэль шаҳрида ўтказилган "Generali Open" турнирида финалга қадар муваффақияти иштирок этди ва 759 очко билан жадвалда 75 ўриндан жой эгаллади.

Қуйида ATP рейтингининг кучли 10 лиги билан  танишишингиз мумкин:

. (1) Рафаэль Надаль (Испания) - 9310 очко

2. (2) Рожер Федерер (Швейцария) - 7080

3. (3) Александр Зверев (Германия) - 5665

4. (4) Хуан Мартин Дель Потро (Аргентина) - 5455

5. (6) Григор Димитров (Болгария) - 4610

6. (5) Кевин Андерсон (ЖАР) - 4355

7. (7) Марин Чилич (Хорватия) - 3905

8. (8) Доминик Тим (Австрия) - 3665

9. (9) Жон Иcнер (АҚШ) - 3490

10. (10) Новак Жокович (Сербия) - 3355

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!