
“Депортиво” устози истеъфога чиқарилди
Ла-Коруньянинг “Депортиво” клуби бош мураббий Пепе Мель ишдан олинганлигини маълум қилди.
Жамоа раҳбарияти 54 ёшли мутахассис билан шартномани бекор қилишга қарор қилди. Жамоа Ла лигада ортда қолган 9 турдан сўнг 8 очко жамғарган ҳолда 16-ўринда бормоқда.
Энди жамоани вақтинчалик Кристобаль Паррало бошқаради. У ҳозиргача клуб ўринбосарлар жамоасини бошқариб келаётган эди.
Фикрлар