
"Қизилқум" бош мураббийи: "У шунақа футболчики, исталган бўш ҳудудни ёпади"
“Қизилқум” клуби ушбу турда “Машъал”ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Акмал Рустамов матбуот анжуманида қатнашди.
- “Навбаҳор”даги мағлубиятдан кейин учта ўйинда яна ютқаздик. Футболчилар ҳам тушуниб туришгандики, бу сафар ютмасак бўлмасди. Барча йигитларга раҳмат, борларини беришди. Мухлисларимизга ҳам раҳмат. Футболчилар айтилган вазифани уддаладилар.
- Ҳимоячилар орасида жароҳатланганлари бор. Бу муаммони қандай ҳал қилмоқчисиз?
- Тўғри айтяпсиз, Никола Кумбурович билан Илҳом Ваҳобовда жароҳат бор. Улар даволанишяпти. Тезроқ таркибга қайтишларига тилакдошмиз. Бизда ёшларимиз бор. Ўтган сафар ҳам айтгандим, мана шундай учрашувларда ёшларимизни синаб кўрамиз. Уларга ишонч бермасак бўлмайди. Ўзларини кўрсатишса кейинги ўйинларга ҳам қўрқмасдан майдонга туширамиз. Бу улар учун катта имконият.
- Иккита ҳимоячини йўқлиги сабабли Асрор Ғофуровда орқароқда ўйнади. Бунга қандай баҳо берасиз?
- Ғофуровни охирги ҳимоячи вазифасига қўйдик. Ўйлайманки, ёмон ўйнамади. Позицияни ёпа олди. “Машъал” жамоасига ҳам раҳмат. Уларга омад тилайман. Футболда кимдир ютади, кимдир ютқазади. Ҳаёт шундай.
- Захирага олинган Бозоров ҳужумкор ўйин кўрсатаётганди...
- Бозоров шунақа футболчики, ҳар қандай позицияни ёпа олади. Ҳужумда, ҳимояда, марказий ҳимояда ҳам ёрдам бера олади. У шунақа футболчики, исталган бўш ҳудудни тўлдириб беради.
Фикрлар