"Дэвис кубоги". Янги мавсумда Денис Истомин ва Новак Жокович қарама-қаршилигига гувоҳ бўлишимиз мумкин

Теннис бўйича эркаклар ўртасидаги норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланадиган «Дэвис кубоги» баҳслари кейинги йилдан янгича форматда ўтказилади. Унга кўра, саралаш босқичида 24та терма жамоа 12 жуфтликда иштирок этади.

Куни кеча мусобақанинг саралаш баҳсларига Қуръа ташланди. Унга кўра, ҳамюртларимиз 2019 йилнинг февраль ойида Сербия терма жамоасига қарши ўйин ўтказадиган бўлдилар. Қайд этиш лозимки, Сербия терма жамоаси сафида жаҳоннинг собиқ биринчи ракеткаси, таниқли Новак Жокович ҳам кортга чиқиши мумкин.

Тўқнашув ғолиби турнирнинг асосий босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Ўйинлар 2019 йилнинг 1-2 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Саралаш босқичи жуфтликлари:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!