
Дидье Дешам: Франция терма жамоаси жиддий йўқотишга учради
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам жиддий жароҳат олиб мундиални ўтказиб юборишга мажбур бўлаётган ҳимоячи Лоран Косельни ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Бу франция терма жамоаси учун жиддий йўқотиш бўлди. Лоран учун жудаям афсусдаман, чунки ушбу жаҳон чемпионати унинг фаолиятидаги энг муҳим паллалардан бири эди. Унга тезроқ соғайиб, майдонга қайтишини тилаб қоламан”, - дейди Дешам.
Маълумот учун Косельни Франция терма жамоаси сафида 2011 йилдан буён тўп суриб келади. У ўтган давр мобайнида жами 51та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар