Дидье Дрогба “Олтин тўп”га муносиб футболчини айтди
Ads

“Челси” ва “Марсель” клублари собиқ ҳужумчиси Дидье Дрогба фикрига кўра, “Олтин тўп”га асосий даъвогар футболчи Франция терма жамоаси ва ПСЖ клуби ҳужумчиси Кильян Мбаппе экан.

Кильян Мбаппе “Олтин тўп”ни қўлга киритса, ажойиб бўларди, – дея Дрогбанинг сўзларини келтиради Goal нашри. – У менинг фаворитим. Бироқ Роналду ҳамон даъвогарлар орасида борлигини унутмаслик зарур. У ҳамон “машина”. Криштиану ЕЧЛда ғолиб чиқди, чемпионатни алмаштириб, “Ювентус”га ўтди ва голлар урмоқда. Бу шунчаки ўзгача одам.