Дидье Дрогба фаолиятини якунлади
Афсонавий ивуарлик ҳужумчи Дидье Дрогба футболчилик фаолиятига якун ясади. 40 ёшли футболчи сўнгги марта Шимолий Американинг иккинчи лигаси USLда плей-офф босқичи доирасида “Финикс Райзинг” – “Луисвилл Сити” (0:1) ўртасидаги учрашувда майдонга тушди ва жамоаси кичик ҳисобда мағлуб бўлди.
Дрогба бутун фаолияти давомида “Ле Манн”, “Генгам”, “Марсель”, “Челси”, “Шанхай Шэньхуа”, “Галатасарой”, “Монреаль Импакт” жамоалари тўп сурган. Шунингдек, Кот-д’Ивуар терма жамоаси сафида 104 ўйин (65 гол) ўтказган.
Фикрлар